ИШЛАБ ЧИҚАРИШ · ТОШКЕНТ
61-951 · Мавжуд

Сотувда мавжуд

61-951 русумли кондиционер тизими билан жиҳозланган купели йўловчи вагони 1520 мм кенгликдаги магистрал темир йўлларда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган. Вагонда 36 та ухлаш жойи мавжуд бўлиб, унинг конструкцион тезлиги 160 км/соатгача етади.

61-951 русумли купели йўловчи вагони ҳавони кондиционерлаш тизими билан жиҳозланган бўлиб, 1520 мм кенгликдаги магистрал темир йўлларда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган. Вагон Ts 17923832-038:2023 техник шартлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

Вагоннинг ички тузилишида йўловчилар учун 36 та ухлаш жойи ва кузатувчилар учун 2 та жой кўзда тутилган. Вагон йўловчи купелари, йўлак, кузатувчи купеси, қозонхона бўлими ва санитария хоналаридан иборат.

Вагоннинг конструкцион тезлиги 160 км/соатдан ошмайди. Автосцепкалар уланиш ўқлари бўйича узунлиги 26 164 мм, ташқи кенглиги 3105 мм, рельс каллаги юқори сатҳидан баландлиги 4404 ± 10 мм. Вагоннинг тара массаси 62 тоннадан ошмайди.

Вагон 68-921 ва 68-922 русумли II М туридаги аравачалар ҳамда ЭГВ.08.У1 туридаги вагон ости генератори билан жиҳозланган.

Вагоннинг белгиланган хизмат муддати 28 йил. Вагонга умумий кафолат муддати буюртмачига жўнатилган кундан бошлаб 2 йилни ташкил этади.

Асосий хусусиятлар

  • 36 та ухлаш жойи
  • Ҳавони кондиционерлаш тизими
  • 160 км/соатгача конструкцион тезлик
  • 1520 мм темир йўл из кенглиги
  • Кузатувчилар учун 2 та жой
  • 68-921 ва 68-922 русумли аравачалар
  • 28 йиллик белгиланган хизмат муддати
  • Вагонга 2 йиллик кафолат
Техник хусусиятлар
Вагон модели61-951
Вагон туриКупели йўловчи вагони
Йўловчилар учун ётоқ ўринлари сони36
Вагон кузатувчилари учун ўринлар2
Конструкцион тезлик160 км/соат
Темир йўл изининг кенглиги1 520 мм
Автотиркагичларнинг уланиш ўқлари бўйича узунлиги26 064 мм
Чекка деворлар бўйича узунлиги25 550 ± 10 мм
Кузов кенглиги3 105 мм
Рельс каллаклари сатҳидан баландлиги4 404 ± 10 мм
Вагон базаси18 000 ± 5 мм
Аравача базаси2 500 мм
Аравачалар русумлари68-921, 68-922
Кузов габарити1-Т
Автотиркагич туриСА-3
Белгиланган хизмат муддати28 йил