Келажакда ўзлаштириш учун режалар ва лойиҳалар
«Toshkent vagon zavodi» МЧЖ темир йўл ҳаракат таркибининг юриш қисмларида қўлланиладиган букса корпусини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқаришни тайёрлаш, технологик жараённи ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, механик ишлов бериш, сифат назорати ҳамда техник ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилган.